Андижонда маҳкумадан пул ундирмоқчи бўлган инспектор ушланди
3-саҳифа
−
11 Январь 9490 1 дақиқа
Андижон вилоятида маҳкумдан ноқонуний йўл орқали пул ундирмоқчи бўлган пробация хизмати инспектори ишдан олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят Ички ишлар бошқармаси пробация гуруҳи инспектори маҳкум аёл билан моддий манфаатга қаратилган ноўрин муносабатга киришиб, аёлга икки ойдан бери гўёки ўзининг ҳисобидан фирмага 800 минг сўм пул тўлаганини важ қилиб, 1 миллион 600 минг сўм талаб қилган.
Ҳолат юзасидан аёл Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси, Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимларига мурожаат йўллаган.
Вилоят Шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган махсус йиғилишда пробация назорати гуруҳи инспекторининг юқоридаги ноўрин хатти-ҳаракатлари муҳокама қилиниб, ходим йиғилиш залидан олиб чиқиб кетилган.
Инспектор ўз хоҳиши билан ички ишлар органлари тизимидан бўшаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ички ишлар ходими 10 минг доллар билан қўлга олинганди.
Live
Барчаси