Ғазо бўйича сулҳ Трампнинг Мисрга ташрифи чоғида имзоланади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп жорий йилнинг 12 октябрь куни Мисрга бўладиган эҳтимолий ташрифи давомида Ғазодаги можарони тартибга солиш бўйича келишув имзоланишини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 9 октябрь куни Оқ уйдаги ҳукумат йиғилишида сўз очди.

“Биз Мисрга борамиз, у ерда мен иштирок этадиган яна бир имзолаш маросими бўлади – расмий тарзда”, дейди Трамп.

Шунингдек, Трампнинг билдиришича, тинчлик келишуви имзоланганидан сўнг Ғазо сектори Яқин Шарқ мамлакатлари кўмагида босқичма-босқич тикланади.

“Ғазо сектори аста-секин қайта қурилади. Бу минтақада улкан ресурсларга эга давлатлар бор ва ҳатто уларнинг озгина қисми ҳам мўъжизалар яратишга қодир. Менимча, кўплаб давлатлар муҳим ҳисса қўшиб, бу ҳудудни қайта барпо этишга ёрдам беради”, дейди Трамп.

Бундан ташқари, АҚШ етакчиси Ғазо бўйича эришилган келишувларни шарҳлар экан, Украина можароси ҳам ҳал этилишини айтган.

“Бу саккизинчи. Биз еттита уруш ёки йирик можарони ҳал этдик ва саккизинчиси, менимча, Россия ва Украина бўлади. Ўйлайманки, бу ҳам содир бўлади”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режасининг биринчи босқичи бўйича келишувга эришганини маълум қилган эди. Келишувга кўра, асирлар энг қисқа муддатда озод этилади, Исроил қуролли кучлари эса олдиндан белгиланган чизиққача орқага чекинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп сулҳ Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг