Теримчиларни пахтадан олиб қайтаётган машина ЙТҲга учради

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида пахта теримидан аёлларни олиб қайтаётган Labo Cobalt билан тўқнашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 3 октябрь куни соат 19:00 ларда Бандихон тумани, “Гулбоғ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида содир бўлган. Labo ҳайдовчиси автомобилида ҳаракатланиб кетаётганида, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган. 

Оқибатда Labo русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳамда 5 нафар аёл шу пайтнинг ўзида турли даражадаги тан жароҳатлари билан туман шифохонасига етказилган. Машина бортида 16 нафар аёл бўлгани, уларнинг барчаси турли даражада тан жароҳати олгани ҳақида тарқатилган маълумот эса асоссиз экани билдирилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бандихон туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобиль йўлида бир нечта транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, ушбу ЙТҲ оқибатида 7 киши вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё пахта Гулбоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг