Қўйларига ҳужум қилган бўрини ўлдирган чўпон жазоланди (видео)

3-саҳифа

image

Сурхондарёда бўрини ушлаб олиб, унга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган ва уни ўлдирган фуқароларга нисбатан маъмурий жарима қўлланилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси маълум қилди. 

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасининг масъул давлат инспекторлари томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилган. Унда аниқланишича, мазкур ҳолат 2025 йил 10 декабрь куни Узун тумани Бешкапа маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Фуқаро ўзига тегишли бўлган майда шохли қора моллари (қўйларини) адирликда ўтлатиб юрган вақтида бўри ҳужумига учраган. 

Фуқаронинг сўзларига кўра, у чорва молларини  бир қисмини ҳимоя қилиш ва асраш мақсадида бўрини таъқиб қилган ва оқибатда бўри нобуд бўлган.
Фуқаронинг ҳаракатлари оқибатида Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 33-моддаси талаблари бузилгани аниқланган ва мазкур қонуннинг 53-моддасига мувофиқ жавобгарлик чоралари белгиланган. 

Унга кўра, фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддаси 1-қисми (Ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш) асосида БҲМнинг 20 баробари – 8 миллион 240 минг сўм миқдорида  маъмурий жарима қўлланди.

Маълумот ўрнида:  Бўри Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни билан муҳофаза қилинадиган ёввойи ҳайвон турларидан бири ҳисобланади. Унга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, қийноққа солиш ёки ноқонуний ҳаракатларни амалга ошириш амалдаги қонунчиликка зид бўлиб, белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро ўз итини аввал боқиб, парваришлаб, сўнг сўйиб еб юборгани хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё чўпон жазоланди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг