Андижонда имтиҳонсиз “права” олиб беришни ваъда қилган эркак ушланди
3-саҳифа
−
06 Октябрь 2152 1 дақиқа
Андижон вилоятида яшовчи аёл билан ижтимоий тармоқ орқали танишиб, пул эвазига ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, 1995 йил Тошкент шаҳрида туғилган эркак Андижон вилоятининг Андижон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган аёл билан ижтимоий тармоқ орқали танишиб, унга Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ўтказиладиган тест синовлари ўтказиладиган марказда ишлашини айтган ва юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали имтиҳонларда қатнашмасдан туриб, сертификат ва автомобиль бошқариш ҳуқуқини олиб беришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига эркак аёлдан 300 АҚШ доллари, яна 3 нафар фуқародан 600 АҚШ долларидан, жами 2100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни талаб қилиб, айтилган миқдордаги суммани олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
Барчаси