Фарғонада “права” олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказган тезкор тадбирда “Х.А.” НТТ автомактаби ходими Г.У. фуқаро Ж.М.га ўқув машғулотларига қатнашмасдан “В” ва “С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят кенгаши раиси ўринбосари имтихонсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига хизмат хонасида 20 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона ҳайдовчилик гувоҳномаси Қувасой автомактаб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг