Андижонда эркак ис газидан заҳарланиб вафот этди
3-саҳифа
−
18 Декабрь 1952 1 дақиқа
Андижон вилоятида 52 ёшли эркак кўмирдан чиққан ис гази оқибатида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Жорий йилнинг 1 декабрь куни соат тахминан 15:55 ларда Андижон тумани, “Чавкандарё” МФЙда яшовчи 1973 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадонида қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланиб, оғир ҳолатда туман Тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган.
Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 12 декабрь куни эркак Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалида вафот этган.
Ҳозирда марҳумнинг ўлим сабабларни аниқлаш юзасидан суд тиббий экспертиза тайинланган бўлиб, экспертизанинг дастлабки маълумотномасига кўра, унда “ис газидан заҳарланишни оғир даражаси, кома ҳолати, токсик энцефалопатия, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги” аниқланган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хўжайлида бобо ва 2 набираси ис газидан вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси