Хўжайлида бобо ва 2 набираси ис газидан вафот этди
3-саҳифа
−
15 Декабрь 2251 2 дақиқа
Жорий йилнинг 13 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида эркак ва унинг 2 нафар набираси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Саманкўл” ҚФЙдаги уйни ижарага олиб, 2 набираси билан бирга яшаётган фуқаро А.Ж. уйини иситиш мақсадида қўлбола печнинг мўрисини ўзбошимчалик билан кесиб олиб, бошқа хонага кўчирган ва уни мўрисиз ҳолда газ тармоғига улаган. Бунинг оқибатида оила аъзолари ис газидан кучли заҳарланиб, фуқаро А.Ж. ва унинг набиралари – 2011 йилда туғилган А.С. (8-синф) ва 2015 йилда туғилган А.Қ. (4-синф)лар воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Масъул шахсларга нисбатан хизмат текшируви бошланган. Ҳодиса жойига тезкор тергов гуруҳи аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтиёр Тўрабеков, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Азамат Давлетов, туман ҳокими Женис Эрмашов, прокурори Азамат Ҳалимов, ИИБ, Фавқулодда вазиятлар бўлими ва газ таъминоти корхонаси ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари зудлик билан етиб бориб, юз берган ҳолат бўйича ўрганиш ишларини амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида 68 ёшли аёл ва унинг икки невараси номаълум моддадан заҳарланиб, вафот этган эди.
Live
Барчаси