“Толибон” ўқувчиларни бомба яратиш учун замонавий билимларни эгаллашга чақирди

Олам

image
Трамп “Толибон”дан қайтаришни талаб қилган авиабазада портлаш содир бўлди north_east

Трамп “Толибон”дан қайтаришни талаб қилган авиабазада портлаш содир бўлди

“Толибон” муваққат ҳукуматининг таълим вазири Ҳабибулла Оға замонавий таълимнинг муҳимлигини яна бир бор таъкидлаб, замонавий воситалар йўқлиги сабабли Афғонистон ҳаво ҳудуди хавфсиз эмаслигини айтди. Бу ҳақда “Tolo News” хабар берди.

Пактиянинг Шавок туманида янги қурилган мактаб биноларининг тантанали очилиш маросимида сўзлаган нутқида у диний илмлар ҳаётдаги мақсад экани, замонавий илмлар эса сув ва овқатга ўхшашини айтган.

“Бугунги даврда сиз ўзингизни Калашников ёки қилич билан ҳимоя қила олмайсиз. Динигизни тўп, дрон, катта бомба ва самолётлар билан ҳимоя қиласиз. Лекин бу бомбалар, самолётлар ва ракеталар қандай қилиб билим ва замонавий таълимсиз яратилади?” деган у.

У ўқувчиларни ўз динини ва мамлакатини ҳимоя қилиш учун илғор мудофаа воситаларини яратишда замонавий билимларни эгаллашга чақирди.

“Диний фанлар ҳаётимиз мақсади ва биз учун фарздир, биз уларни давом эттирамиз. Лекин диний билимлар ҳаётимиз мақсади бўлгани каби, ватанимиз сувга муҳтож бўлганидек, биз ҳам замонавий илмларга муҳтожмиз”, дейди вазир.

Нашрнинг ёзишича, Япониянинг молиявий кўмаги билан Пактия вилоятида 18 та мактаб учун янги бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Расмий статистик маълумотларга кўра, Пактиядаги мактабларнинг ярмида бинолар йўқ, ўқувчилар очиқ осмон остида таҳсил олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон Ҳабибулла Оға замонавий билимлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг