Трамп “Толибон”дан қайтаришни талаб қилган авиабазада портлаш содир бўлди
Олам
−
22 Сентябрь 11078 2 дақиқа
Афғонистоннинг Парвон вилоятидаги Баграм авиабазаси дарвозаси яқинида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Afghanistan International” агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, портлаш ҳарбий объектнинг шарқий томони яқинида содир бўлган. Ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмаган.
“Бомбани зарарсизлантириш бўйича мутахассислар топилган портловчи моддаларни назорат остида портлатиш ишларини олиб боришди”, дейилади хабарда.
Ҳодиса АҚШ Президенти Доналд Трампнинг Вашингтоннинг Баграм авиабазаси устидан назоратни қайтариб олиш нияти ҳақидаги баёнотлари чоғида содир бўлди.
21 сентябрь куни Америка раҳбари Truth Social тармоғида агар Афғонистон ҳукумати база назоратини АҚШга қайтаришга рози бўлмаса, бу Афғонистонни оқибатларга олиб келиши ҳақида ёзган эди.
2001 йилдан 2021 йилгача Баграм аэродроми АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг Афғонистондаги энг йирик базаси бўлиб хизмат қилган. 2021 йил 1 тиюлда америкаликлар авиабазани тарк этди, 1 августда эса у “Толибон” назоратига ўтди.
2021 йилнинг 14 апрелида АҚШнинг 46-президенти Жо Байден Афғонистондаги уруш тугаганини эълон қилди, бу Америка тарихидаги энг узоқ хориждаги ҳарбий кампания эди. Қўшма Штатлар урушни 2001 йил октябрь ойида бошлаган. 2010-2013 йилларда энг юқори чўққисида Ғарб иттифоқчиларининг Афғонистондаги ҳарбийлари сони 150 000 нафардан ошди. АҚШ қўшинларини олиб чиқиш 2021 йил май ойида бошланган, АҚШ ва НАТОнинг асосий жанговар бўлинмалари 2014 йилда Афғонистонни тарк этган.
Қўшма Штатлар ўз кучларини олиб чиқиш ниятини эълон қилганидан сўнг, Толибон Афғонистон устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг кўламли операция бошлади. 2021 йил 15 август куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани хорижга қочиб кетди ва “Толибон” жангсиз Қобулга кириб келди. Охирги Америка қўшинлари Афғонистонни 2021 йил сентябрь бошида тарк этган.