Афғонистон аёллар учун энг ёмон мамлакат деб топилди
Олам
−
02 Январь 7441 2 дақиқа
АҚШдаги Жоржтаун университети тадқиқотчилари 188 та мамлакатдаги аёллар аҳволини ўрганиб чиқиб, Афғонистонни аёллар учун дунёдаги энг ёмон мамлакат деб топди. Бу ҳақда “Hasht e Subh Daily” хабар берди.
Тадқиқот институтининг 2025 йил 31 декабрдаги йиллик ҳисоботида аёллар хавфсизлик масалалари бўйича энг паст ўринларни Афғонистондан кейин Яман, Судан, Гаити ва Бурунди давлатлари эгаллаган.
Тадқиқот давомида аёлларнинг ижтимоий аҳволи асосий учта кўрсаткич: инклюзивлик, адолат ва хавфсизлик тамойиллари асосида баҳоланган. Афғонистондаги аёлларнинг хавфсизлиги ва уларга адолат билан муносабатда бўлиш бўйича бошқа мамлакатларга қараганда анча пастроқ. Шунингдек, улар энг заиф ижтимоий гуруҳлар таркибига ҳам киритилган.
Қайд этилишича, Афғонистонда аёлларнинг таълим олиш ва ишлаш ҳуқуқига қўйилган бир қанча қаттиқ чекловлар уларнинг асосий хизматлардан ва инсонпарварлик ёрдамидан фойдаланишига жиддий таъсир қилмоқда. Шунинг учун Афғонистон БМТнинг гендер ривожлантириш индексида Яман кейинги энг паст ўринда туради.
Бундан ташқари, Афғонистон кўчалари ҳам аёлларнинг юриши учун хавфсиз ҳисобланмайди. Бунинг асосий сабаби мамлакатдаги “Толибон” муваққат ҳукумати сиёсати бўлиб, улар ўз қонунлари билан аёлларнинг жамоат жойларидаги хатти-ҳаракатларини қаттиқ назорат қилади. Бу эса Афғонистон 2025 йил Глобал тинчлик индексида дунёдаги беқарор давлатлар орасида энг паст натижани қайд этганини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда фақат аёллар ишлайдиган ва фақат аёл аудиторияга мўлжалланган “Аёллар овози” (Nawaye Zan) радиостанцияси очилган эди. Телеканал Ҳирот шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган ва аёллар муаммолари ҳамда манфаатларига бағишланган контент яратувчи ва эфирга узатувчи ўндан ортиқ аёл журналист фаолият юритади.
Live
Барчаси