Агар сайлансам, Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер бераман – Мамдани

Олам

image

Нью-Йорк мэри лавозимига номзодлардан бири Зохран Мамдани, агар сайланса, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер беришга ваъда берди. Бу ҳақда у “The New York Times” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Нашрнинг ёзишича, Нетаньяхуни ҳибсга олиш амалда имконсиз ва федерал қонунни бузиши мумкин. Бироқ, Мамданининг ваъдаси Нью-Йоркда кучли реакцияга сабаб бўлади.

Август ойида Буюк Британия Ғазо секторини босиб олиш режалари туфайли Исроилга қарши санкциялар ишлаб чиқаётгани маълум бўлди. Бир вақтнинг ўзида бир нечта Британия вазирликлари уларни тайёрламоқда. Мисол учун, Мудофаа вазирлиги Исроил мудофаа кучларининг (IDF) Британияда машғулотларини тақиқлаши мумкин. Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги Исроилга анклавни босиб олишнинг қабул қилиниши мумкин эмаслигини ишончли тарзда кўрсатадиган чораларни қидирмоқда.

Маълумот учун, ўтган йилнинг 21 ноябрь куни ХЖC Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни “ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар”да ҳибсга олиш учун ордер берди. Баъзи давлатлар, хусусан, Венгрия, Австрия, Чехия ва Германия ХЖC қароридан норозилигини билдириб, унга риоя қилмасликлари мумкинлиги ҳақида баёнотлар берди. Франция ҳам Халқаро жиноий суд қарорига қарамай, Нетаньяхуни мамлакат ҳудудида ҳибсга олинмаслигини билдирди.  АҚШ ҳам ХЖС қарорини қоралади. Кремль воизи Дмитрий Песков эса ХЖС ҳаракати бирор нарсага ёрдам бериши даргумон эканини айтди.

Ўз навбатида, Буюк Британия, Канада ва Нидерландия агар Биньямин Нетаньяху мамлакат ҳудудига келса, уни Халқаро жиноий суд ордери бўйича ҳибсга олишини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нью-Йорк Нетаньяху Зохран Мамдани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг