Айрим ИИО ходимлари ва пенсионерларига хизмат уйлари хусусийлаштириб берилади

Жамият

image

Эндиликда айрим тоифадаги ички ишлар органлари ходимлари ва пенсионерларига уларга берилган хизмат уй-жойлари хусусийлаштириб берилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 август куни қабул қилинган “Ички ишлар органлари ходимлари ва пенсионерлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини турар жой билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, қуйидагиларга хизмат уй-жойлари хусусийлаштириб берилади:

2022 йил 4 июлга қадар ички ишлар органларида хизмат қилиб, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаган ёки хизмат даврида орттирилган касаллик (ногиронлик) оқибатида резервга ва истеъфога бўшатилган, ўзи ва турмуш ўртоғининг номида шахсий тураржой бўлмаган пенсионерларга ёхуд вафот этган пенсионерларнинг номида шахсий тураржой бўлмаган оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга);

вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга), башарти уларнинг номида шахсий тураржой бўлмаса.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИО ходимлари хизмат уйи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг