Тошкентда қоровул раҳбарини болта билан қўрқитиб, маошини оширишни талаб қилди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 30 июль куни Тошкент шаҳрида қоровул раҳбарини болта билан қўрқитиб, маошини оширишни талаб қилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, соат 17:32 да Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасига Яшнобод туманидаги қўриқланадиган офисдан ташвиш хабари тушган. Хабар асосида тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари воқеа жойига бориб, ҳолатни ўрганган. Маълум бўлишича, ушбу офисда қоровул бўлиб ишловчи фуқаро М.М. директордан маошини оширишни талаб қилиб, болта билан жароҳат етказишини айтиб, қўрқитмоқчи бўлган.

Ходимларнинг фуқаро М.М.га қонунчилик бўйича жавобгарлик тўғрисидаги тушунтиришлари натижасида болта ва фуқаронинг олдида бўлган сумка ичидаги пичоқ олиб қўйилган. Ҳолат бўйича ходимлар томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ашёвий далиллар билан кўриб чиқиш учун суд органларига жўнатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида спиртли ичимлик таъсирида бўлган эркак оила аъзоларига пичоқ билан ташланганди. Ҳуқуқбузарнинг ҳаракатлари оқибатида атрофдагиларга зарар етмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Яшнобод тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг