АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда
Олам
−
02 Август 2025 3694 2 дақиқа
АҚШ ва Шимолий Атлантика альянси НАТОнинг Европадаги аъзолари маблағлари ҳисобидан Украинага ҳарбий юк етказиб беришнинг янги механизми устида ишламоқда. Бу ҳақда “Reuters” манбаларга таяниб хабар берди.
Механизмга кўра, Украина тахминан 500 миллион долларлик пакетлар доирасида зарур бўлган қурол турларига устувор аҳамият беради. Ўз навбатида, НАТО иттифоқчилари бундай қуролларни ким тақдим этиши ёки улар учун пул тўлаши ҳақида ўзаро қарор қабул қилади.
Агар альянснинг ҳар қандай аъзоси ўз қуролларини Украинага топширишга қарор қилса, янги механизм бу давлатга ҳарбий таъминотни тасдиқлаш учун узоқ давом этувчи жараённи четлаб ўтиб, Қўшма Штатлардан уларнинг ўринларини босувчи қуролларни сотиб олиш имконини беради.
Европа расмийсининг агентликка айтишича, НАТО иттифоқчилари Украинага умумий қиймати 10 миллиард долларлик қурол етказиб беришни режалаштирмоқда. Агентлик суҳбатдоши бу қанча давом этишига аниқлик киритмаган.
“Янги механизмга кўра, НАТО давлатлари Украинага 10 миллиард долларлик қурол етказиб беришга умид қилмоқда”, деган Европа расмийси.
Киев уларни қачон қабул қилиши аниқ эмас. Шимолий Атлантика альянси давлатлари Украинага ушбу рўйхатдаги қуролларни етказиб беради, уларни ўз захираларидан олади ёки АҚШдан сотиб олади. Бу жараён НАТО Бош котиби Марк Рютте томонидан мувофиқлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Республика ва Демократик партияларидан бўлган сенаторлар келаси икки йил ичида Украинага 54,6 миллиард доллар ёрдам ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Конгрессга киритганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025