Сурхондарёда Nexia уриб юборган 8 ёшли қиз вафот этди
3-саҳифа
−
31 Июль 2025 4192 1 дақиқа
Сурхондарё вилояти Узун туманида 8 ёшли қизалоқ Nexia уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Ҳудуд” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, 29 ёшли фуқаро Nexia-2 русумли автомашинасини бошқариб келиб, яқин атрофда мактаб борлигини кўрсатувчи белги бўлса ҳам тезликни пасайтирмаган. Оқибатда у пиёдалар йўлагидан ўтаётган 8 ёшли қизалоқни уриб кетган. Қиз эса вафот этган.
Билдирилишича, мазкур иш жиноят ишлари бўйича Узун туман судида кўриб чиқилган. Суд ҳукми билан эркакнинг 2 йил транспорт воситаларини бошқариши тақиқланган ва 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Жазони махсус тартибли колонияда ўтаттириш белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Spark машинаси ҳайдовчиси бўлган 20 ёшли йигит автоҳалокатга учраб, воқеа жойида ҳалок бўлганди.