Тошкентдаги аварияда 20 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 26 июль куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Spark машинаси ҳайдовчиси бўлган 20 ёшли йигит автоҳалокатга учраб, воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 01:05 ларда туманнинг Нурафшон кўчасида 2005 йилда туғилган ҳайдовчи Spark русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган. Шундан сўнг, у бетон устунга тўқнашиб кетган.

Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Шунингдек, автомашина ичида бўлган яна 1 нафар йўловчига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Билдирилишича, тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида юк машинасига урилган Damas бўлиниб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Шайхонтоҳур Spark

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг