Жанубий Кореяда бир аср ичидаги энг кучли ёмғир ёғди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
17 Июль 2025 6031 1 дақиқа
Жанубий Кореяда 120 йил ичидаги энг кўп ёмғир ёғиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 1000 га яқин одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда бугун, 17 июль куни “Yonhap” хабар берди.
“Ёмғир шимол томонга силжиш аломатларини кўрсатаётгани сабабли табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳукумат органлари Чхунчхон вилоятида ва Кёнгидо вилоятининг жанубий қисмида огоҳлантиришнинг иккинчи даражасини эълон қилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, табиий офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд – Жанубий Чхунчхон провинциясидаги Сосан шаҳридир. У ерда ёғингарчилик миқдори 344 миллиметргача етган.
“Сеулдан 52 км жанубда ҳаракатланаётган транспорт воситаси устига таянч девор қулаб тушди, оқибатда ҳайдовчи ҳалок бўлди. Сосан шаҳридаги йўлда эса сув босган автомобиль ичидан юраги тўхтаб қолган эркак топилди, у яқин атрофдаги шифохонага етказилди, бироқ вафот этди”, дея қўшимча қилади нашр.
Қайд этилишича, мамлакатда жала ёмғирлари 19 июль кунигача давом этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия пойтахти Москва шаҳрида кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ содир бўлганди. Оқибатда шаҳар кўчаларини сув босган, ҳатто ерости автотураргоҳлари ҳам сувга тўлганди.
Live
Барчаси