Дам олиш кунлари ёмғир ёғиши мумкин

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет жорий йилнинг 27-30 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 27 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 28 va 30 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 29 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади, 28-30 декабрда кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиққача, кундузи 5-10 даража илиққача кўтарилади.

Бухоро va Навоий вилоятлаприда ҳаво ўзгарувчан бўлади, 27 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 28-30 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27 декабрда кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади, 28-30 декабрда кечаси 4-9 даража илиққача, кундузи 12-17 даража илиққача кўтарилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 27 va 29 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 28 va 30 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27 декабрда кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади, 28-30 декабрда кечаси 3-8 даража илиққача, кундузи 10-15 даража илиққача кўтарилади.

Қашқадарё va Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 27-29 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятида 28 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 30 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 29 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27 декабрда 0-5 даража илиқ бўлади, 28-30 декабрда 5-10 даража илиққача кўтарилади, кундузи 27-28 декабрда 10-15 даража илиқ, 29-30 декабрда 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 27-28 декабрда 2 даража совуқ 3 даража илиқ, 29-30 декабрда 1-6 даража илиқ, кундузи 27 декабрда 3-8 даража илиқ бўлади, 28-30 декабрда 7-12 даража илиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. 27 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 27 декабрда 5-10 даража совуқ бўлади, 28-30 декабрда 0-5 даража совуққача кўтарилади, кундузи 2-7 даража илиқдан 0-5 даража совуққача ўзгариб туради.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ёмғир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг