Ўзбекистонда қидирилаётган шахс АҚШда қўлга олинди

3-саҳифа

image

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси (Интерпол ММБ) ва АҚШдаги ваколатли органлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида жиноят содир этганликда гумонланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси АҚШда қўлга олиниб, ватанига қайтарилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу шахс Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида назарда тутилган – кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган. Интерпол ММБ томонидан АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ахборот алмашинуви ва музокаралар натижасида унинг депортация қилинишига эришилган.

Қидирувдаги шахс кеча, 13 июль куни Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга олиб келинган ва Интерпол ММБ ходимларига топширилган. Ҳозирда қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиноят кодексининг 135-моддасида (одам савдоси) назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланиб, Интерпол каналлари орқали қидирилаётган аёл Уммондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Интерпол Интерпол Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг