Испанияда Нетаньяхуга нисбатан тергов бошланди

Олам

image

Испания Миллий суди Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху, Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац ва бошқа бир неча юқори мартабали ҳарбий амалдорларга нисбатан Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган “Мадлен” кемасига ҳужум юзасидан жиноий иш очди. Бу ҳақда Испания парламенти депутати Хауме Асенс маълум қилди.

Бортида швециялик машҳур экофаол Грета Тунберг бўлган “Мадлен” кемаси Ғазо блокадасини четлаб ўтиш ва муҳтож тинч аҳолига гуманитар ёрдам етказиш мақсадида йўлга чиққанди. Бироқ у Исроил ҳарбийлари томонидан ҳибсга олингани учун манзилига етиб бора олмаган.

Умумжаҳон юрисдикция тамойилига асосланган даъво Испания фуқароси Серхио Торибио ва араб халқлари билан бирдамлик қўмитаси томонидан берилган. Ҳужжатда айтилишича, Исроил армияси учувчисиз самолётлар, кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган ва тинч аҳолини ноқонуний ҳибсга олган. Даъво муаллифларининг фикрича, ҳарбийлар Ғазодаги фаолларга ҳам, одамларга нисбатан ҳам ноқонуний ҳаракат қилган.

“Бу жазосизликка қарши курашда муҳим қадам. Давлатлар ўз мажбуриятларини бажара олмаса, фуқаролик жамияти даҳшатга қарши курашда адолатдан ахлоқий, ҳуқуқий ва сиёсий восита сифатида фойдаланиши керак”, деди Асенс.

Маълум бўлишича, судья ушбу ишни тергов қилиш ваколатига эга ёки йўқлигини прокуратура билан текширишга қарор қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг