Россияда озарбайжонлик Шаҳин Шихлинский ва ўғли қўлга олинди (видео)

Олам

image

Россиянинг Екатеринбург шаҳридa озарбайжон диаспораси раҳбари Шаҳин Шихлинский ҳибсга олинди. Бу ҳақда Озарбайжон Диаспора билан ишлаш давлат қўмитасига таяниб, “Trend” хабар берди. 

Шихлинскийни қўлга олиш бўйича амалиёт Baku Plaza савдо маркази олдида ўтказилган. Унинг ўғли Мутвала Шихлинский ҳам ушланган.

Озарбайжон диаспора билан ишлаш давлат қўмитаси, Федерал хавфсизлик хизмати ва Свердловск вилояти Ички ишлар вазирлигига, шунингдек, диаспора раҳбарининг ўғли Мутвала Шихлинскийга сўров юборилган.

Июнь ойининг охирида Екатеринбургда ўтган йиллардаги қотиллик иши доирасида асли озарбайжонликлар қўлга олинди. Бир қатор нашрлар ўшанда Шихлинский иш доирасида сўроқ қилингани ҳақида хабар берган эди. Унинг ўзи буни ёлғон деб атаган.

Екатеринбург суди жиноий гуруҳ иши доирасида беш кишини ҳибсга олган: Аҳлиман Ганжиев, Мазоҳир, Акиф, Аяз ва Бакир Сафаров. Иккинчисига нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “г” банди – аввал айрим аъзолари қўлга олинган уюшган гуруҳ томонидан содир этилган қотиллик бўйича айблов қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 июнь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Федерал хавфсизлик хизмати томонидан озарбайжонликлар яшайдиган манзилларда ўтказилган рейдлар оқибатида Озарбайжон Республикаси фуқаролари вафот этганди. Шундан сўнг, Россиянинг Баку шаҳридаги вақтинча иш юритувчиси Пётр Волоков Озарбайжон ТИВга чақирилган. Россия ТИВ расмийлари эса бу қўлга олишлар илгари содир этилган оғир жиноятлар юзасидан тергов доирасида олиб борилганини тушунтирган. Аммо кейинчалик вазият янада кескин тус олди. 30 июнь куни Озарбайжон полицияси Баку шаҳридаги “Sputnik Озарбайжон” нашриёти офисида текширув ўтказган ҳамда нашрда ишлаган икки ходим Россия агентлари бўлиб чиққанини хабар қилган. Бу орада Россия ҳам ҳаракатга келди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжоннинг Москвадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Раҳмон Мустафоевни расмий равишда чақиртирган. Расмий баёнотга кўра, элчи Баку томонидан кўрсатилган дўстона бўлмаган ҳаракатлар, хусусан, Россия журналистларининг ноқонуний қўлга олиниши муносабати билан чақирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳин Шихлинский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг