Андижонда хонадон ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 29 июнь куни Андижон вилоятининг Андижон туманида жойлашган яшаш хонадонларидан бири ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 15:30 да туманнинг “Чем” МФЙ Чем кўчасида жойлашган аҳоли яшаш хонадонида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида бошқармага хабар келиб тушган. Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув техникалари соат 15:37 да воқеа жойига етиб борган ва соат 15:54 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида аҳоли яшаш хонадонининг шифт том қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш биносида ёнғин чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон яшаш хонадони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг