Қашқадарёда 2,5 яшар қизалоқ хусусий боғчада вафот этди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Косон туманида мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳума қизнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

“Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Марҳуманинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз”, деб ёзди Шамсутдинов.

Маълумот учун, ҳодиса 2025 йил 20 июнь куни хусусий боғчада содир бўлган. 2,5 ёшли қизалоқнинг тоби бўлмай қолгани ҳақида хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, 28 март куни Бухоро вилояти Бухоро туманида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Х.Ў.га қарашли бўлган мактабгача таълим ташкилотида тарбиячининг эътиборсизлиги туфайли 2023 йилда туғилган Ш.Ш. электр токи уришидан вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

боғча Қашқадарё Косон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг