Қашқадарёда 134 хотин-қизнинг контракт пуллари тўлаб берилди
Жамият
−
22 Декабрь 1064 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятида “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан вилоятдаги 134 нафар хотин-қизнинг тўлов-контракт пуллари тўлаб берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Муроджон Азимовнинг бугун, 22 декабрь куни қабул қилинган “Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларга маблағ ажратиш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Ҳужжатга кўра, вилоят бўйича 134 нафар, хусусан, 18 нафар 1-курс, 116 нафар юқори курс талабаларининг қарийб 1 млрд 128 млн сўмлик тўлов-контракт пуллари тўлаб берилган.


Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь