Мирзиёев рафиқаси билан Мўғулистонга борди
Олам
−
24 Июнь 5468 1 дақиқа
Бугун, 24 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи доирасида рафиқаси билан бирга Мўғулистонга етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ташриф Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбарини Мўғулистон Ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Икки мамлакат байроқлари билан безатилган “Буянт-Ухаа” аэропортида олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортган.

Ташриф дастурига мувофиқ, бугун олий даражадаги Ўзбекистон-Мўғулистон музокаралари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24–25 июнь кунлари расмий давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлиши хабар қилинганди. Бу ташриф Ўзбекистон билан Мўғулистон ўртасида 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери илк бор ўтаётган олий даражадаги ташриф бўлади. Билдирилишича, ташриф жавоб характерига эга, чунки 2024 йилда Мўғулистон Президенти Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Учрашувлар чоғида Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух 14 та шартнома ва икки томонлама ҳужжатларни имзолаганди.
Live
Барчаси