Россия ва Украина яна асирларни алмашди
Олам
−
19 Июнь 4845 2 дақиқа
Бугун, 19 июнь куни Россия-Украина ўзаро асирдаги ҳарбийларни алмашди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирликнинг билдиришича, россиялик ҳарбий хизматчиларнинг бир гуруҳи Украина назорати остидаги ҳудуддан қайтарилган. Эвазига эса Украина кучларининг асирга олинган ҳарбийлари топширилган.
Таъкидланишича, ҳозирда россиялик ҳарбийлар Беларусь ҳудудида, у ерда уларга зарурий психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
“Барча россиялик ҳарбий хизматчилар Россияга етказилади ва у ерда Мудофаа вазирлигининг тиббиёт муассасаларида даволаниш ҳамда реабилитациядан ўтади”, дейилади хабарда.
Томонлар нечтадан асирларни алмаштиргани ҳақида аниқ маълумот келтирмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам ҳарбий асирлар ўз уйига қайтаётгани ҳақида билдирган. Унга кўра, бу ҳарбийларнинг кўпчилиги 2022 йилдан бери руслар қўлида асирликда бўлган.
“Бизнинг одамлар Россия асирлигидан уйга қайтяпти. Бу – Қуролли кучлар, Миллий гвардия ва Давлат чегара хизмати аскарлари. Уларнинг аксарияти 2022 йилдан буён асирликда бўлган.
Биз юртдошларимизни қайтариш устида ишлаяпмиз. Бундай алмашувларни амалга оширишга ёрдам бераётганларнинг барчасига миннатдорлик билдираман. Бизнинг мақсадимиз – ҳар бир эркак ва аёлни озод этиш”, деган Украина раҳбари.
Маълумот учун, жорий йилнинг 2 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтган Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги музокараларда кенг кўламли асирлар алмашинуви бўйича келишувга эришилган. Томонлар оғир яраланган ҳарбийлар ва ёши 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган асирларни алмашиш ҳамда ўзаро урушда ҳалок бўлган 6000 нафар ҳарбий хизматчининг жасадларини қайтариш ҳақида келишган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июнь куни Украина Россиядан 1200 нафар ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларининг жасадини қабул қилиб олганди. 16 июнь куни эса Украина Россиядан яна 1245 қурбоннинг жасадини қабул қилиб олди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь