Тошкент яна бир йирик халқаро тадбирга мезбонлик қилади

Жамият

image

Жорий йил 9-12 июнь Кунлари Ўзбекистон пойтахтида Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов маълум қилди. 

Унинг айтишича, Ўзбекистон дипломатияси, айниқса иқтисодий дипломатияси учун мазкур ҳафта муҳим аҳамиятга эга. Чунки Тошкент дунёнинг турли бурчакларидан келган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, нуфузли инвесторлар ва тадбиркорлар учун ҳақиқий имкониятлар марказига айланмоқда. 

“Тиғиз кун тартиби, олий ва юқори даражадаги музокаралар, нуфузли учрашувлар ва самарали муҳокамалар – буларнинг барчаси Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодий саҳнасидаги янги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Форум доирасида тақдим этиладиган лойиҳалар энергетикадан тортиб, рақамли трансформациягача бўлган кенг соҳаларни қамраб олади. Бир неча миллиард доллар қийматга эга инвестиция портфели, “Янги Тошкент” каби улкан лойиҳалар ҳамкор давлатлар билан имзоланадиган миллиардлаб долларлик битимлар – булар Ўзбекистоннинг глобал инвестиция жозибадорлигининг ёрқин далилидир”, дейди Бурҳонов.

Маълум қилинишича, CNN, BBC, “Euronews”, “Reuters”, “Al Jazeera”, CGTN каби дунёнинг етакчи ОАВларидан 130 дан ортиқ вакиллар Тошкент халқаро инвестиция форуми ва унинг доирасидаги тадбирларни ёритиш учун Ўзбекистонга келади.

Маълумот учун, Тошкент халқаро инвестиция форуми 4-бор ўтказилмоқда. Форум биринчи марта 2022 йил 24-26 март кунлари, иккинчи марта 2023 йил 27-28 апрель кунлари ва учинчи марта 2024 йил 2-3 май бўлиб ўтган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 июнь куни кечқурун Ўзбекистонга келган Словакия Бош вазири Роберт Фицо ҳамда  бугун, 9 июнь куни келадиган Болгария Президенти Румен Радев ҳам IV Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент халқаро инвестиция форуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг