Мирзиёев: “5 йил давомидаги ҳаракатларимиз ижобий натижаларини бермоқда”
Жамият
−
24 Март 2022 4811 1 дақиқа
Коронавирус пандемияси авж олган 2020 йилда ҳам Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсишида ижобий динамика сақлаб қолингани ислоҳотлар йўли тўғри танланганидан далолатдир. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқида айтиб ўтди.
Президент нутқи давомида мамлакатда ислоҳотлар ортга қайтмайдиган муқаррар тус олгани реал ҳақиқат эканини алоҳида урғулади.
“Умуман олганда, 5 йил давомидаги ҳаракатларимиз ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.
Бу фикрни ислоҳотларимизнинг дастлабки йилларидаёқ, иқтисодиётимизнинг йиллик ўртача ўсиши 5 фоизни, саноат соҳасида эса – 8 фоизни ташкил этгани ҳам тасдиқлайди. Олтин-валюта захираларимиз 27 миллиард доллардан 35 миллиард долларга етди”, дейди Президент Мирзиёев.
У сўзи давомида ҳатто коронавирус пандемияси авж олган 2020 йилда ҳам мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсишида ижобий динамика сақлаб қолингани, 2021 йилда эса унинг ўсиш суръати 7 фоиздан ошгани – ислоҳотлар йўлининг тўғри танланганидан далолат эканини қайд этди.
“Янги Стратегиямизнинг пировард мақсади – давлатимиз ва жамиятимизнинг барча соҳа ва йўналишларида “Инсон қадри учун” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш”, дейди Ўзбекистон раҳбари.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь