Болгария Президенти ҳам расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
Жамият
−
08 Июнь 6111 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Болгария Президенти Румен Радев жорий йилнинг 9-11 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат етакчиларининг музокаралари, расмий ва ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши, қатор икки томонлама битимлар имзоланиши режалаштирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Болгария Президентлари ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш, шу жумладан товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, агросаноат мажмуи, фармацевтика тармоғи, кончилик, рақамлаштириш соҳаларида кооперацияни йўлга қўйиш, туризм ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқади.
Болгария етакчиси Румен Радев IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия Бош вазири Роберт Фицо жорий йилнинг 8-10 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши хабар қилинганди.
Live
Барчаси