Украина позицияси ҳақидаги ҳужжатни Россияга топширди – Рустам Умаров
Олам
−
29 Май 9192 2 дақиқа
Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров Россия томони Киевдан ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифлар олганини ва энди камида тўрт кун ичида жавоб ҳужжатини тақдим этиши кераклигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 28 май куни Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
“Улар ушбу ҳужжатни олишди. Биз Украинанинг тўлиқ ва сўзсиз ўт очишни тўхтатишга ва келгусида дипломатик иш олиб боришга тайёрлигини тасдиқлаймиз. Биз россияликлар билан учрашувларга қарши эмасмиз ва учрашув бўш қолмаслиги ва ҳақиқатан ҳам уруш тугашини яқинлаштириши учун уларнинг “меморандумини” кутамиз”, деб ёзди Умаров.
Унинг таъкидлашича, Россия делегациянинг Украинага ҳужжат нусхасини топшириши учун камида тўрт кун қолган.
“Россия томони жўнаб кетишига яна камида тўрт кун қолганида ўз ҳужжатларини расмийлаштириш учун бизга топшириши керак”, дея қўшимча қилди вазир.
Умаровнинг сўзларига кўра, аввалроқ Москва ўз ҳужжатини материаллар алмашинувидан сўнг дарҳол жўнатиш мажбуриятини олган эди.
“Биз Россия томонини бу ваъдани зудлик билан бажаришга ва учрашувни бузишга уринишни бас қилишга чақирамиз. Дипломатия мазмунли бўлиши ва янги учрашув натижа бўлиши керак”, дея хулоса қилди у.
Маълумот учун, жорий йилнинг 16 май куни Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасида сўнгги уч йил ичида илк учрашув бўлиб ўтганди. Россия делегациясига мамлакат Президентининг ёрдамчиси Владимир Мединский, Украина делегациясига эса Мудофаа вазири Рустам Умаров бошчилик қилди. Учрашув давомида томонлар “1000 га 1000” форматида ҳарбий асирлар алмашинуви бўйича энг йирик келишувга эришди. Шунингдек, тинчлик келишуви шартлари бўйича меморандум устида иш бошлашга келишилди. Учрашувдан сўнг Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров навбатдаги муҳим қадам сифатида Президентлар Зеленский ва Путин ўртасида учрашув ўтказилишини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 май куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Украинага иккинчи раунд музокараларини 2 июнь куни Истанбулда ўтказишни таклиф қилганини маълум қилганди.
Украина Президенти Владимир Зеленский эса 27 май куни Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп иштирокида уч томонлама учрашув ўтказишни таклиф қилганди. Дональд Трамп ҳам кеча, 28 май куни Владимир Путин ва Владимир Зеленский билан уч томонлама учрашувда иштирок этишга тайёрлигини билдирди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь