Германияда қочқинлар сони рекорд даражада кўпайди

Олам

image

Германияда қочқинлар сони бир йил ичида 124 минг кишига ошиб, 3,5 миллионга етди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2024 йил ҳолатида мамлакатда рўйхатга олинган қочқинлар сони рекорд даражада – 3,55 миллион кишига етган. 2023 йилда бу рақам 3,42 миллион ташкил этган.

Улар орасида 1,2 миллион киши Украинадан келган ва Германияда тегишли мақомни олган. Шунингдек, 710 минг киши Женева конвенциясига мувофиқ расмий қочқин деб тан олинган, 43 минг киши эса бошпана олиш ҳуқуқига эга сифатида тан олинган. Яна 197 минг кишини депортация қилиш тақиқланган, уларнинг 130 мингга яқини Афғонистондан келган.

Германиядаги сўл партия депутати Клара Бюнгернинг айтишича, 2023 йилда Германияга 124 минг қочқин келган, уларнинг 108 минг нафари украиналиклар саналади. Шунингдек, 200 минг киши расмий равишда мамлакатни тарк этиши керак, бироқ ҳукумат маълумотларига кўра, улардан 178 минг нафари ҳали ҳам вақтинчалик мақомда Германияда қолмоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 май куни Германия парламентида миграция даражасига таъсир кўрсатиши кутилаётган икки қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш режалаштирилган. Улардан биринчиси юқори даражадаги интеграция ҳолатида уч йил ичида фуқаролик олиш имкониятини бекор қилади.

Иккинчи қонун лойиҳасига кўра, чекланган ҳимоя мақомига эга бўлган қочқинлар ўз оилаларини Германияга икки йил давомида олиб кела олмайди. Фақат оғир оилавий шароитларда истиснолар қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Германия Ички ишлар вазири Александр Добриндт 15 май куни ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун дронлар, вертолётлар ва термал тасвир камераларини жойлаштиргани ҳақида хабар берилганди. Вазирнинг сўзларига кўра, Германия чегара назоратига жалб қилинган полиция ходимлари сонини 11 минг кишидан 14 минг кишига оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия қочқинлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг