Германия ноқонуний миграцияга қарши кураш учун дронлардан фойдаланмоқчи
Олам
−
15 Май
2481Германия Ички ишлар вазири Александр Добриндт бугун, 15 май куни ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун дронлар, вертолётлар ва термал тасвир камераларини жойлаштирди. Бу ҳақда “The Economic Times” хабар берди.
“Биз чегарада ходимлар бўйича ҳам, турли чегара тадбирларини ўтказиш имкониятлари бўйича ҳам назоратни кучайтирдик. Масалан, дронлар, фотокамералар ва вертолётлар ёрдамида текширувларни мослашувчан тарзда амалга оширишимиз ва ҳаракатлантиришимиз, мигрант контрабандаси гуруҳларининг ҳаракатларига тезкор жавоб беришимиз ва тезкор чоралар кўришимиз мумкин”, дейди вазир.
Вазирнинг сўзларига кўра, Германия чегара назоратига жалб қилинган полиция ходимлари сонини 11 минг кишидан 14 минг кишига оширган.
“Мамлакатга ноқонуний киришларни рад этишлар сони сезиларли даражада ошганини қайд этдик”, дейди у.
Рад этишлар сони 45 фоизга ошган. Сўнгги етти кун ичида 739 та ноқонуний киришга уринишнинг олди олинган. Бу аввалги ҳафтага нисбатан 45 фоизга кўп, яъни ўтган ҳафтада 511 та рад этиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳафтада 51 та бошпана сўрови қабул қилинган, улардан 32 таси рад этилган.
LiveБарчаси