Германияда армиянинг тахминан 20 минг дона ўқ-дориси ўғирланди

Олам

image

Германияда мамлакат Қуролли кучлари (Бундесвер) учун мўлжалланган махус буюмларни олиб кетаётган юк машинасидан тахминан 20 минг дона ўқ-дори ўғирланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигига таяниб, “Der Spiegel” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ўқ-дориларни етказиб берувчи транспорт компаниясининг ҳайдовчиси юк машинасини Бурга (Саксония-Анхальт федератив ери) яқинидаги қўриқланмайдиган автотураргоҳда қолдирган. Ҳайдовчи кечаси меҳмонхонада қолишга қарор қилган ва транспорт назоратсиз қолган.

Шундан сўнг, ўғрилар тахминан 10 минг дона пистолет ўқи, 9,9 минг дона автоматларга мўлжалланган бўш ўқ ва кўзни ачиштирувчи гранаталарини ўғирлаган. 

“Мудофаа вазирлиги бу ўғриликни жиддий ҳодиса, деб ҳисоблайди ва бундай ўқ-дорилар ҳеч қачон бошқа одамларнинг қўлига тушмаслиги кераклигини таъкидлади”, дейилади хабарда.

Бундесвердаги манбаларнинг “Der Spiegel”га маълум қилишича, бу ўғрилик, эҳтимол, олдиндан режалаштирилган бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тергов жараёнини амалга оширмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) қурол-яроғ ва ўқ-дорилар савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинганини маълум қилганди. Жами тўққиз киши қўлга олинган, улардан иккитаси чегара хизматининг амалдаги ва собиқ ходимлари бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия армия ўқ-дори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг