Россияда 11 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди (видео)
Олам
−
27 Май 18311 1 дақиқа
Россиянинг Амур вилоятининг Свободний шаҳри суди жорий йилнинг 25 май куни мактаб стадионида содир бўлган оммавий жанжал бўйича 11 нафар Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда вилоят суди хабар берди.
Иш материалларига кўра, жанжалда 11 нафар Ўзбекистон фуқароси иштирок этган. Уларнинг барчаси Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 20.1- моддаси 1-қисмига асосан кичик безориликда айбдор деб топилган.
Суд айрим айбдорларнинг пушаймонлигини инобатга олиб, жазони енгиллаштиришга қарор қилган.
Шундай қилиб, суд 2 нафар Ўзбекистон фуқаросига 12 кунлик, 9 нафар фуқарога эса 14 кунлик қамоққа олиш жазосини қўллаган.
Мигрантлар 25 май куни Свободний шаҳридаги мактаб стадионида футбол ўйини чоғида баҳслашиб кетган ва полиция томонидан қўлга олинган. Бир киши тиббий ёрдамга муҳтож бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Приморск ўлкасида жойлашган Арсеньев шаҳридаги қурилиш майдонида Шимолий Корея ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида муштлашув содир бўлганди. Қолаверса, 19 май куни ҳам Россиянинг Красноярск шаҳри Ленинский туманида қурилиш компаниясида ишлаётган Хитой ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида жанжал келиб чиққанди.
Live
Барчаси