Россия қамоқхоналарида 200 дан ортиқ украиналик асир ҳалок бўлди – AP

Олам

image

Уруш бошланганидан бери 200 дан ортиқ украиналик аскар Россия асирлигида ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 27 май куни инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, БМТ ва Украина ҳукумати вакилларига таяниб, “Associated Press” агентлиги хабар берди.

Киев маълумотларига кўра, Россия томонидан қайтарилган 5000 дан ортиқ ҳарбий асирлардан камида 206 нафари асирликда ҳалок бўлган. Журналистларнинг Украина прокуратурасига таяниб ёзишича, жанг майдонида яна 245 нафар аскар Россия Қуролли кучлари аскарлари томонидан ўлдирилган.

Қайд этилишича, жасадлар қайтарилиши ва шахси аниқланар экан, ҳалок бўлган ҳарбий асирлар сони ортиши мумкин. Бироқ суд-тиббиёт экспертлари ўлим сабабини аниқлашда қийинчиликларга дуч келишмоқда.

Шундай қилиб, баъзи ҳолларда, марҳумнинг ички органлари йўқолган бўлса, бошқаларида эса кўкаришлар ёки яралар “яширингани ёки олиб ташлангани” кўринади. Яна бир тўсиқ – бу таналарнинг илғор парчаланиши.

Россия томонидан асирга олинган Украина ҳарбий хизматчиларининг қарийб 97 фоизи БМТнинг Инсон ҳуқуқлари мониторинги бўйича маҳаллий миссиясига оғир шароитлар ва қийноқлар, жумладан калтаклаш, электр токи уриши, жинсий зўравонлик, уйқусизлик ва сохта қатллар ҳақида гапирган. Бу маълумотлар Халқаро Амнистия ташкилотининг дунёда инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳақидаги ҳисоботида келтирилган.

Шу билан бирга, таҳлилчиларнинг қайд этишича, Россия БМТ кузатувчиларига Украинанинг босиб олинган ҳудудларида украиналик тинч аҳоли ва ҳарбий асирлар сақланаётган жойларга кириш имконини бермаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги музокараларда Украина ва Россия делегациялари  “1000 га 1000” форматида маҳбуслар алмашинувини амалга оширишга келишиб олганди. Украина делегацияси раҳбари, Мудофаа вазири Рустам Умаровнинг сўзларига кўра, тўғридан тўғри музокаралар чоғида Президентлар Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг шахсий учрашуви ҳам муҳокама қилинган. Украина делегацияси раҳбарининг қўшимча қилишича, Россия билан мумкин бўлган янги музокаралар “яқин вақт ичида эълон қилинади”. Қолаверса, томонлар 23 ва 24 май куни “1000 га 1000” форматида асирларни алмашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина асирлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг