Россия ва Украина асирларни алмашди (видео)
Олам
−
24 Май
4787Бугун, 24 май куни Россия ва Украина мамлакатлари “1000 га 1000” форматида асирларни алмаштиришнинг иккинчи босқичини амалга оширди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Россия ва Украинанинг ҳар бири 307 нафар ҳарбий хизматчини ўзаро алмашган.
Россияга қайтган ҳарбийлар Беларусь ҳудудида жойлаштирилган. Россия Мудофаа вазирлиги ушбу алмашинув давом этишини билдирган.
Украина томони хабарига кўра, алмашув орқали мамлакатга қуйидаги бўлинмаларнинг ҳарбий хизматчилари қайтарилган:
- Десант-штурм кучлари;
- Дрон кучлари;
- Ҳарбий-денгиз кучлари;
- Ҳудудий мудофаа бўлинмалари;
- Давлат чегара хизмати;
- Миллий гвардия.
Шунингдек, улар орасида Мариупол ҳудудидаги жангларда қатнашган 27 нафар ҳарбий борлиги таъкидланган.
“Алмашув босқичма-босқич амалга оширилади, чунки 1000 кишилик миқдорда бирданига алмашиш техник жиҳатдан мураккаб”, дея изоҳ берган Россия Давлат думаси депутати Шамсаил Саралиев.
Маълумот учун, жорий йилнинг 16 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги музокараларда Украина ва Россия делегациялари “1000 га 1000” форматида маҳбуслар алмашинувини амалга оширишга келишиб олганди. Украина делегацияси раҳбари, Мудофаа вазири Рустам Умаровнинг сўзларига кўра, тўғридан тўғри музокаралар чоғида Президентлар Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг шахсий учрашуви ҳам муҳокама қилинган. Украина делегацияси раҳбарининг қўшимча қилишича, Россия билан мумкин бўлган янги музокаралар “яқин вақт ичида эълон қилинади”.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 май куни Россия ва Украина “1000 га 1000” форматида асирларни алмашиш доирасида 70 нафар ҳарбий ва 120 нафар фуқароларни алмашганди.
LiveБарчаси