Германияда руҳий касал жиноятчилар клиникани эгаллаб олди

Олам

image

Бугун, 10 май куни Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия федерал еридаги Бедбург-Хау коммунасида руҳий касаллиги бўлган жиноятчилар учун мўлжалланган клиникада беморлар исён кўтарди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Нашрга кўра, воқеалар 27 ёшли, илгари тажовузкорлиги билан танилган беморнинг бинода тартибсизлик чиқариб, ўзини ичкарига қамаб олиши билан бошланган. У жуда агрессив ҳолатда ва тахминларга кўра, спиртли ичимлик таъсирида бўлган. Спиртли ичимлик қандай қилиб муҳофаза остидаги муассасага олиб кирилгани номаълумлигича қолмоқда.

Воқеага бошқа беморлар ҳам қўшилган. Камида 5 киши мебелни ёқиб юбориб, баррикадалар қуришни бошлаган. Оқибатда бинода ёнғин бошланган. Баъзи ходимлар бинони тарк этишга улгурган.

Воқеа жойига бутун минтақадаги махсус полиция бўлинмалари етиб келган, махсус кучлар, зирҳли техника ва вертолётлар сафарбар этилган. Ҳужум эҳтимолига қарши бинога том орқали кириш имконини берувчи махсус мобил рампа ўрнатилган юк машинаси ҳам етказилган.
 
Қайд этилишича, кейинроқ тартибсизлик уюштирган маҳбуслар полицияга таслим бўлган. Шимолий Рейн-Вестфалия штати ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳужумчиларни қаршилик кўрсатишни тўхтатишга кўндира олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистонда 9 нафар маҳкум ахлоқ тузатиш муассасасининг қўриқчиларини ўлдириб, қочиб кетишга уринганди. Қўриқчилар қонун ва хизмат кўрсатмаларига мувофиқ ҳаракат қилиб, жиноятчиларга қарши ўқотар қурол ишлатишга мажбур бўлган. Оқибатда 3 нафар жиноятчи зарарсизлантирилиб, қолганлари қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Шимолий Рейн-Вестфалия Бедбург-Хау

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг