Наманганда оилавий боғча тарбиячиси 1,5 ёш боланинг оёғини куйдириб қўйди

3-саҳифа

image
Тошкентда болани урган боғча ходимаси яна ишга олиндими? (видео) north_east

Тошкентда болани урган боғча ходимаси яна ишга олиндими? (видео)

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Поп туманида оилавий боғча тарбиячиси 1,5 ёш боланинг оёғини куйдириб қўйгани, бироқ унга биринчи ёрдам қилинмай, 3-4 соат қаровсиз ушлаб турилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 апрель куни Поп туманида истиқомат қилувчи фуқаро Р.М. исмли 1994 йилда туғилган аёл вояга етмаган 1,5 ёшли қиз фарзанди (2023 йилнинг ноябрь ойида туғилган) ни вақтинча парвариш учун С.С.га топширган. Маълум вақтдан сўнг, фарзандини олгани келганида боланинг оёғи куйганидан хабар топган.

Аёл фарзандини шифокорга олиб бориб, болага айни куйган пайти зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилмагани маълум бўлган ва шу туфайли она ва С.С. ўртасида низо юзага келган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида уйдаги ширинликни рухсатсиз еган 8 ёшли боласининг қўл ва оёқ бармоқларига пахта тиқиб ёққан аёл 2 йилга қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган боғча тарбиячиси Поп тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг