Тошкентда болани урган боғча ходимаси яна ишга олиндими? (видео)

3-саҳифа

image

 

Аввалроқ, QALAMPIR.UZ’га Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Magic World” хусусий боғчасининг ходимаси тарбияланувчи болалардан бирини ургани иддао қилинган видеомурожаат келиб тушган эди. Мурожаатда ушбу у боғча директорининг синглиси экани айтилганди. Вояга етмаган болага қўл кўтарган ходима ишдан олинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Қайд этилишича, Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи Г.A. исмли аёлдан жорий йилнинг 13 март куни вояга етмаган, 2018 йилда туғилган ўғлини нодавлат мактабгача таълим муассасасига борган вақтида муассаса администратори У.И. исмли 1989 йилда туғилган аёл уриб, жароҳат етказганини маълум қилган. Мурожаатда боланинг онаси У.И. болага нисбатан қилган номақбул муомаласи учун жавобгарликка тортилган бўлса-да, ходима ушбу мактабгача таълим муассасасида фаолиятини давом эттираётганини атрофлича ўрганишда амалий ёрдам сўраган.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани сўрови асосида ИИВ ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўрганилган. Аниқланишича, администратор лавозимида ишлаб келган У.И. 7 ёшли В.Д.га нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, уни камера йўқ хонага олиб чиқиб, қасддан уриб, тарбияланувчига соғлиғининг қисқа муддат ёмонлашувига олиб келмаган енгил тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида маъмурий жавобгарликка оид иш материаллари судга юборилиб, жорий йилнинг 26 март куни суд томонидан тарбиячига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисми бўйича жарима жазоси қўлланган. Шунингдек, ўша куниёқ У.И. билан тузилган меҳнат шартномаси ҳам бекор қилиниб, унинг мазкур муассасадаги фаолияти якунланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Magic World

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг