Наманганда Damas болаларни босиб кетишига оз қолди. Ҳайдовчилар жазоланди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 15 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида Damas русумли транспорт воситаси пиёдалар ўтиш йўлагидан кесиб ўтаётган болаларга йўл бермай, уларнинг ҳаётини хавф остида қолдирган ҳолат кенг тарқалиб, жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича Наманган вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳайдовчига эса қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

“9 декабрь куни соат 08:15 ларда ўзим бошқариб келаётган автомобилимда кетаётганимда “пешаход”да машиналар орасидан болалар тез югуриб юборди. Ўзим ҳам қўрқиб кетдим. Машинани “парковка” қилишда, “пешаход”ларда ҳушёр бўлишларингни сўраб қоламиз. Ўзимиз ҳам афсусдамиз”, дейди Damas ҳайдовчиси.  

Ушбу хавфли ҳолат содир бўлишида пиёдалар ўтиш йўлаги олдида Spark русумли транспорт воситасининг тўхташ қоидасини қўпол равишда бузиб қолдирилгани ҳам сабаб бўлган.  Хусусан, Spark Damas ҳайдовчиси йўлни тўлиқ кўриши учун тўсқинлик қилган.

“Иш жойимга кетаётган пайтимда зарурат билан тўхтаб қолдим “пешоход”га. Ҳаммаларингдан узр сўраб қоламан. Бошқа бу иш такрорланмайди”, дейди Spark ҳайдовчиси.

Ушбу ҳолат юзасидан Damas русумли транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддаси (ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан, яшил майдонлардан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги) 1-қисмига асосан ҳамда Spark русумли транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-6-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши) 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида Tracker велосипедчини уриб кетганди. Ушбу ЙТҲ оқибатида 2016 йилда туғилган велосипедчи У.Э. тан жароҳати олмаган. У РШТЁИМ Андижон филиалида шифокор кўригидан ўтказилиб, яшаш хонадонига рухсат берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Damas Spark

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг