Курс UZS

USD

12 968.38

-4.93

EUR

14 343.03

14.01

RUB

152.37

1.18

Мирзиёев Вьетнам Миллий мажлиси раиси билан учрашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 7 апрель куни мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Вьетнам Миллий мажлиси раиси Чан Тхань Ман бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат аввалида делегация раҳбари Ўзбекистон етакчисига Вьетнам Коммунистик партияси Бош котиби То Лам, Президенти Луонг Куонг ва Бош вазири Фам Минь Тиннинг саломини етказган.

“Ўзбекистон билан Вьетнам ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантириш масалалари батафсил кўриб чиқилди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, ҳукуматлараро ва идоралараро мулоқотларга тизимли тус бериш зарурлиги қайд этилган. Жорий йилда Ханой шаҳрида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланган.

Янги лойиҳаларни илгари суриш учун энергетика, геология, нефть-кимё, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда саноат кооперацияси бўйича комплекс дастур тайёрлашга келишиб олинган. Маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни, шу жумладан визасиз тартибни жорий қилиш орқали ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

“Қўшма ташаббусларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида парламентлараро мулоқотни фаоллаштиришга аҳдлашиб олинди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг ушбу нуфузли тузилма раиси Тулия Эксон ва бош котиби Мартин Чунгонгдан иборат делегациясини қабул қилиб, Мартин Чунгонгни “Дўстлик” ордени билан тақдирлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Чан Тхань Ман Вьетнам Миллий мажлиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг