Зайнилобиддин Низомиддинов ҳокимликка тайинланди

Жамият

image

Бугун, 7 апрель куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти Бекобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Зайнилобиддин Шаҳобиддинович Низомиддинов туман ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган. Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этган ва кун тартибидаги масала юзасидан нутқ сўзлаган.

Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Бегимқулович Дўстбеков йўл қўйган хато-камчиликлари учун лавозимидан озод этилган.

Зойир Мирзаев Бекобод тумани ҳокими лавозимига Зайнилобиддин Шаҳобиддинович Низомиддинов номзодини тавсия қилган. Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашида Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими этиб тасдиқланган.

Маълумот учун, бугунга қадар у Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Қайд этиш керак, Зайнилобиддин Низомиддинов 2018-2022 йилларда Президент Администрацияси раҳбари лавозимида ишлаган. У 2022 йилда саломатлиги туфайли лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Шовот, Хонқа ва Ҳазорасп туманларига янги ҳокимлар тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зайнилобиддин Низомиддинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг