ЙПХ ходимини “капот”да судраб кетган ҳайдовчи устидан жиноят иши очилди (видео)
3-саҳифа
−
06 Апрель
10463Ижтимоий тармоқларда бир қанча йўл-патруль хизмати ходимлари кўчада ҳайдовчини машинадан тушириб, қўлини қайирганча ерга ётқизгани акс этган видеолар тарқалди. Маълум бўлишича, кеча, 5 апрель куни Тошкент шаҳрида юқори тезликда ҳаракатланган Malibu ҳайдовчиси ЙПХ ходимини “капот” устида судраб кетган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Ҳодиса Миробод тумани Нукус-Абдулла Қаҳҳор кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. Ҳайдовчи давлат рақам белгилари ўзбошимчалик билан ечилган, махсус антенна ва “сирена” мосламаси ўрнатилган Malibu-2 русумли автомобилда юқори тезликда ҳаракатланган. У ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган.
Бундан ташқари, бир неча маротаба ЙПХ ходимларининг тўхташ ишораларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган. Ҳайдовчи кичик сержант яқинлашаётганини кўриб турса-да, тўхтамай уни автомобили билан туртиб юборган. Шундан сўнг Нукус кўчаси бўйлаб “капот” устида судраб кетган.
ЙПХ ходимига олган тан жароҳати сабабли шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Миробод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноий иш қўзғатилган.
“Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилиш сўралади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ЙПХ ходимини босиб кетган маст ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган эди.
LiveБарчаси