Ўзбекистон қидираётган шахс Россияда ушланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда жиноят содир этиб, яширингани учун қидирувга берилган шахс Россияда қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Соктари маҳалласида рўйхатда турувчи Н.Н. Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, терговдан яширинган. Шу сабабли, у Ғиждувон тумани ИИБ томонидан қидирувга берилган.

Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида мазкур шахс Россия пойтахти Москва шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган ва Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон қидирувда бўлган 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси Арслон Холмирзаевни расмий Тошкентга топширган эди. Арслон  Холмирзаев фирибгарлик йўли билан катта миқдорда зарар етказишда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган. У 2025 йил январь ойида Озарбайжонда қўлга олинган, шундан сўнг суд унга қамоқда сақлаш чораси қўлланиши бўйича қарор чиқарган. Экстрадиция Озарбайжон Адлия вазирлиги Жазони ижро этиш хизмати колоннаси ҳамроҳлигида амалга оширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия жиноят Ўзбекистон экстрадиция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг