ПСЖ муддатидан аввал Франция чемпиони бўлди
Спорт
−
06 Апрель
1647Парижнинг ПСЖ клуби кеча, 5 апрель куни Франция чемпионати 28-тури доирасида “Анже”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва муддатидан аввал мамлакат чемпионига айланди.
Парижликлар Лига 1 да 74 очко жамғарган ҳолда, чемпионат якунига 6 тур қоланида чемпионликни тантана қилди. ПСЖ энг яқин таъқибчиси “Монако”ни нақд 24 очкога ортда қолдирди.
Шу тариқа, ПСЖ 13-бор Франция чемпионати ғолиби бўлди. Эндиликда Луис Энрике бошчилигидаги клуб бор эътиборини Европа Чемпионлар лигасига қаратади. Жамоа 10 апрелга ўтар кечаси “Астон Вилла”ни қабул қилади. Жавоб ўйини эса 16 апрелга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Тренддагилар

Ўзбек футболининг эрта сўнган юлдузлари
47254
07 Апрель

Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
30347
07 Апрель

Рус матбуоти Жалоловни танқид қилди
27663
08 Апрель

Зайнилобиддин Низомиддинов ҳокимликка тайинланди
20225
07 Апрель

Бугун Ҳусанов ва “Сити” Манчестер дербисида иштирок этади
18304
06 Апрель