ПСЖ муддатидан аввал Франция чемпиони бўлди
Спорт
−
06 Апрель 2025 4398 1 дақиқа
Парижнинг ПСЖ клуби кеча, 5 апрель куни Франция чемпионати 28-тури доирасида “Анже”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва муддатидан аввал мамлакат чемпионига айланди.
Парижликлар Лига 1 да 74 очко жамғарган ҳолда, чемпионат якунига 6 тур қоланида чемпионликни тантана қилди. ПСЖ энг яқин таъқибчиси “Монако”ни нақд 24 очкога ортда қолдирди.
Шу тариқа, ПСЖ 13-бор Франция чемпионати ғолиби бўлди. Эндиликда Луис Энрике бошчилигидаги клуб бор эътиборини Европа Чемпионлар лигасига қаратади. Жамоа 10 апрелга ўтар кечаси “Астон Вилла”ни қабул қилади. Жавоб ўйини эса 16 апрелга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь