Бугун “Барселона”, “Ливерпуль”, “Бавария” ЕЧЛлдаги юришини давом эттиради
Спорт
−
11 Март 3811 4 дақиқа
Европа Чемпионлар лигаси ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. “Барселона”-“Бенфика”, “Ливерпуль”-ПСЖ, “Интер”-“Фейеноорд”, “Байер”-“Бавария” каби ўйинлар бугунги кун тартибидан ўрин олган.
Бир оёғи билан чорак финалда турган “Барселона”

Ханси Флик қўл остидаги Каталония клуби жорий мавсумни супер даражада ўказмоқда. Ла Лигада етакчиликни қўлга олган “Барселона” бугун Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб ўйинидан ўрин олган баҳсда Португалиянинг “Бенфика”сини қабул қилади. Дастлабки ўйинда каталонияликлар сўнгги дақиқаларда Рафиньянинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувда “Барселона” ҳимоячиси Пау Кубарси қизил карточка билан жазоланди ва жавоб баҳсини ўтказиб юборадиган бўлди. Бугун бўлиб ўтадиган жавоб ўйинида “кўк-анорранглилар” ҳимоясида уругвайлик ҳимоячи Рональд Араухо асосий таркибда майдонга тушиши мумкин. Чунки Кубарсининг йўқлигини билдирмасликдек масъулиятли ишни ундан бошқа ҳимоячи эплай олмайди. “Бенфика” ҳам “Барселона” билан ўйинни расмиятчиликка ўтказиш учун келмаслиги тайин. Сабаби, клуб ЕЧЛ гуруҳ босқичида рақибини анча қийин аҳволга солиб қўйган. 4:5 ҳисоби турнирнинг безагига айланганди. Португалияликлар ҳужумчиси Павлидис “Барселона” дарвозасини бу сафар “Монтжуик” стадионида ишғол қилишга ҳаракат қилади. Яққол фаворит “Барселона”, аммо “Бенфика” ҳам осонликча таслим бўлмайди. Ушбу ўйин бугун, 11 март куни Тошкент вақти билан 22:45 да старт олади.
“Ливерпуль” “Энфильд”да ПСЖни қабул қилади

Арне Слот қўл остидаги “Ливерпуль” жорий мавсумни фантастик тарзда ўтказмоқда. Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида яқин таъқибчиси “Арсенал”дан 15 очко илгарилаб кетган. Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини ҳам клуб етакчи тарзда якунлади. Нимчорак финалга тўғридан тўғри йўл олган “мерсисайдликлар” ушбу босқичда Парижнинг ПСЖ жамоасига рўбаро келди. Дастлабки ўйин давомида тўлиқ устуликка эришган бўлсада, ПСЖ вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсади. “Ливерпуль” эса ўйин бўйи биргина вазиятига баҳс якунида эга бўлди ва Харви Эллиот вазиятни голга айлатнирди. Шу тариқа, Слот шогирдлари меҳмондан минимал ҳисобдаги ғалаба билан қайтди. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 12 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.
“Байер” 3 та тўп фарқини йўққа чиқара оладими?

Чемпионлар лигаси қуръа натижасига кўра Германиянинг икки клуби “Бавария” ҳамда “Байер” ўзаро тўқнаш келадиган бўлди. Дастлабки ўйинда мюнхенликлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқич учун катта қадам ташлади. Алонсо бошчилигидаги “Байер” ўтган мавсумда бир қанча қийин вазиятлардан чиқиб кета олганди. Бу мавсумда эса клубнинг ишлари бироз ёмонроқ. Бундеслигада ҳам асосий рақобатчиси “Бавария”ни анча олдинга ўтказиб юборган. “Бавария” эса ўтган мавсумдаги салбий натижаларидан бу мавсум хулоса чиқариб, ҳар икки фронтда ҳам дадил кураш олиб бормоқда. “Байер” камбекларга мойил жамоа, аммо бу сафар жуда қийин бўлади. Ушбу ўйин 12 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.
“Интер” “Фейеноорд”ни имтиҳондан ўтказади

Миланликлар дастлабки баҳсда Амстердамдан 2:0 ҳисоби билан қайтган. Жавоб ўйини олидан жамоанинг кайфияти ёмон эмас. Сабаби, клуб А Серия доирасида “Эмполи”га қарши баҳсда 2:0 ҳисобида мағлуб бўла туриб, сўнгги дақиқаларда 3:2 ҳисобида ғалабани илиб кетганди. Бу мавсум ҳам “Интер”нинг нияти жиддий. Кўпчилик мутахассислар Инзаги шогирдларини ЕЧЛ яширин фаворити сифатида кўрмоқда. ПСВ ҳам мағлубиятдан қутилиш йўлларини излаб кўради. Ушбу ўйин 12 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади. Учрашув Милан шаҳрида жойлашган “Жузеппе Меацца” стадионида бўлиб ўтади.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь