Ўзбекистонлик боксчилар Бразилиядаги Жаҳон кубогини 5 та олтин медаль билан якунлади
Спорт
−
06 Апрель
6634Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги якунига етди. “World Boxing” томонидан ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Турнирда -50 кг вазн тоифасида иштирок этган Асилбек Жалилов, -75 кг вазнда қатнашган Фазлиддин Эркинбоев, -80 кг вазнда Жавоҳир Умматалиев, -90 кг вазн тоифасида Тўрабек Ҳабибуллаев ва +90 кг вазн тоифасида иштирок этган Жаҳонгир Зокиров олтин медални қўлга киритди. Финалгача етиб келган -55 кг вазн тоифаси вакили Миразизбек Мирзаҳалилов ва -85 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Акмалжон Исроилов кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, -60 кг вазн тоифасида маҳоратини синаб кўрган Мадияр Данияров бронза медалига эга чиқди.
Умумжамоа ҳисобига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан 1-ўринни эгаллади. Мезбон Бразилия терма жамоаси 2-ўринни эгаллади, бразилияликлар 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқди. Кучли учликка Қозоғистон терма жамоаси вакиллари якуни ясади. Қозоғистонлик боксчилар 3 та олтин (2 та эркаклар ва 1 та аёллар) ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.
LiveБарчаси
Тренддагилар




