Миллий жамоа Ҳусановсиз машғулот ўтказди

Спорт

Ўзбекистон терма жамоасини 20 март куни ўз уйида Қирғизистонга қарши, 25 март куни эса сафарда Эронга қарши муҳим учрашувлар кутиб турибди. Жамоада кайфият аъло даражада, аммо биринчи кунги машғулотларда бир неча асосий легионерлар иштирок этмади. Жумладан, “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ва ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилган, бироқ улар узоқ йўлдан келганлиги боис, дастлаб индивидуал тикланиш жараёнларида қатнашди. 

Шунингдек, Элдор Шомуродов ва Жалолиддин Машарипов ҳам умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмади. Маълум бўлишича, бу футболчилар 18 март куни бўладиган бўлажак ўйинларга тайёргарлик жараёнларида қатнашади. 

Журналист ва ОАВ нишонида эса бу сафар Саудия Арабистонининг “Ал-Файҳа” клуби аъзоси, терма жамоанинг етакчи футболчиларидан бири Отабек Шукуров бўлди. Абдуқодир Ҳусанов эффектида терма жамоа машғулотларига келган ОАВ сони ҳар қачонгидан-да кўпроқ бўлди, аммо юқорида айтганимиздек, Ҳусанов 18 март куни бўладиган гуруҳ машғулотларида қатнашади. 

Терма жамоани олдинда яна икки кунлик машғулот ва 2 та муҳим ўйин кутиб турибди. Бўлажак ўйинлардаги ғалаба “оқ бўрилар”га 2026 йилги Жаҳон чемпионати йўлланмасини кафолатлаб бериши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон терма жамоаси Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг